АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус кўпроқ кимларга ва қаерда юқиш хавфи бор?

Коронавирус кўпроқ кимларга ва қаерда юқиш хавфи бор?Ҳаммамизни қизиқтирган бу саволга Ваз...

'Коронавирус кўпроқ кимларга ва қаерда юқиш хавфи бор?'ning rasmi

Коронавирус кўпроқ кимларга ва қаерда юқиш хавфи бор?

Ҳаммамизни қизиқтирган бу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков АОКА штабида ўтказилган брифингда ойдинлик киритди.  

Биринчи ўринда — дорихоналарда ишлайдиганлар. Асосий  хавф шундаки, дорихонага ҳар хил тоифадаги, соғлигида муаммо бор одамлар ташриф буюради.

Иккинчи ўринда — дўконлар. Дўконларга борганда ўзингизни хавфдан ҳимоялаш учун албатта ниқоб тақишингиз, арава тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, имкон қадар қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш зарур.

 Учинчи ўринда — автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари. Ёқилғи қуядиган пистолетни кунига 10 дан ортиқ одам ушлайди.

 Тўртинчи ўринда — итларни сайр қилдириш жойлари. Итларни олиб чиқишда одам тез-тез подъезд ва эшик тутқичларини ушлайди. Бундан ташқари, итлар вирусни оёқларида уйга ташиши мумкин.

 Бешинчи ўринда — кўчага чиқинди ташлашга чиқиш. Бунда хавф нисбатан пастроқ бўлса-да, айрим вақт чангда вирус заррачалари сақланиб қолган бўлиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар