АсосийЖАМИЯТ

Депутатлар Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир қанча ўзгартиришларни киритишди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурханов ўзининг телеграм канали орқа...

'Депутатлар Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир қанча ўзгартиришларни киритишди'ning rasmi

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурханов ўзининг телеграм канали орқали бугун парламент депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига муҳим ўзгаришлар киритилгани ҳақида хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз айни пайтда А.Бурханов "Юксалиш" Умуммиллий ҳаракатининг раиси ҳамдир.

Киритилган ўзгаришлар кўра,

● Жазони ижро этиш муассасасаларида маҳкум шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида ариза ёки хабар берса, у дарҳол хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштирилиши шартлиги белгиланди;

● Маҳкумни ёки у жойлашган камерани тинтув қилиш фақатгина тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар, тақиқланган нарсалар ва буюмлар сақланаётганлиги ҳақида ахборот келиб тушган  ҳоллардагина йўл қўйилади;  

● Тинтув ўтказиш чоғида  маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши тақиқланади;

● Эндиликда маҳкумнинг яқинлари билан учрашуви видео-учрашув тарзида ҳам ўтказилиши мумкин;

● Вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради. 

    Бошқа янгиликлар