Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Бухоро вилоятидан коронавирусдан бир йўла 31 нафар беморнинг тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг 26 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улардан 27 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 4 нафардан Андижон, Тошкент ва Бухоро вилоятларидан, 2 нафардан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан, 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Фарғона вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 83 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 114 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 486 нафарни ташкил этмоқда.






