1

Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилиш чоралари белгиланди

ЖАМИЯТ 23.04.2020, 16:51
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилиш чоралари белгиланди

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Президент томонидан “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Қарор билан Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби тасдиқланди ва унинг энг муҳим вазифалари белгиланди.

Йўл харитасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар харид қилишнинг жадаллаштирилган механизмларини амалиётга жорий этиш мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг вазифаларидан ҳисобланади.

Қарор билан қатор вазирликлар қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1