Коронавирус пандемиясининг тарқалиши сабабли Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига кириш тартибига ўзгаришлар киритилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг матбуот котиби эълон берди.
Унга кўра,
1. Ҳозирги кунда Корея Республикаси ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келганлиги сабабли 2020 йил 1 апрелдан Корея Республикасига ишчи визаси (Е-9) орқали борган фуқаролар учун мажбурий кўниктириш дарслари бекор қилинади.
2. Корея Республикасига ишчи визаси (Е-9) орқали борган фуқарода Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам вазирлиги томонидан тиббий кўрик натижасига кўра, вирус аниқланган тақдирда, фуқаро тиббиёт муассасасига ётқизилади. (Харажатлар вазиятга қараб кириб борувчи фуқаро ҳисобидан бўлиши мумкин)
3. Тиббий хулосага кўра, фуқарода кассалик аломати мавжуд бўлмаган тақдирда, 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.
4. Яшаш жойига эга бўлган фуқаролар мустақил равишда уйида 14 кунлик мажбурий карантинда бўлиши ва карантин кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши шарт.
5. Яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролар 14 кунлик мажбурий карантин даврида махсус пуллик тиббиёт муассасаларида сақланади. Фуқаро сақлаш харажатларини ўз ҳисобидан амалга оширади (кунлик тахминий харажат 100 000 вон).
6. Фуқаролар СОVID-19 вирусининг тарқалишини ва масофавий режимини кузатувчи махсус дастурни мобиль алоқа воситасига ўрнатиб, унга уланишлари шарт (уланиш тартиби ва алоқа саҳифалари илова қилинади (http://labormigration.uz/wp-content/uploads/2020/04/1758681512.pdf)).
7. Карантин бўйича кўрсатмаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан бир йилгача қамоқ жазоси ёки 10 000 000 корея вони миқдорида жарима қўлланилади.
Шунингдек, Корея Республикасининг “Иммиграция тўғрисида”ги қонунига кўра, юқоридаги талабларга риоя қилмаган фуқароларнинг визаси бекор қилиниши, Корея Республикасидан мажбурий чиқариб юборилиши (депорт) ёки ушбу давлатга кириши тақиқланиши каби оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз!
Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин: Тел.: (71) 202-33-55






