АсосийЖАМИЯТ

Чироқчи туман ИИБ терговчиси қизни зўрламоқчи бўлган фуқарони жавобгарликка тортиш ўрнига қизнинг акасини қамаш билан қўрқитяптими? (видео)

24 январь куни ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани прокуроридан ИИБ терговчиси сўроқ қилиш...

'Чироқчи туман ИИБ терговчиси қизни зўрламоқчи бўлган фуқарони жавобгарликка тортиш ўрнига қизнинг акасини қамаш билан қўрқитяптими? (видео)'ning rasmi

24 январь куни ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани прокуроридан ИИБ терговчиси сўроқ қилиш тартибини бузганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб видео мурожаат жойлаштирилди.

Видеода айтилишича терговчи мурожаатчининг синглисини зўрламоқчи бўлган фуқарони жавобгарлика тортиш ўрнига акасини қамаш билан қўрқитган. Мурожаатчининг онаси ва синглисига босим ўтказган. Шу сабабли туман прокурори ушбу ишни назоратга олишини сўраган.

 Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу мурожаатга қуйидагича жавоб берди.

Чироқчи туман Сувлиқ МФЙ, Сувлиқ қишлоғида яшовчи фуқаро Содиқова Мукаррам Чироқчи туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 16 март куни соат 22-00 ларда 26.06.2004 йилда туғилган вояга етмаган қизи Б.Н.ни қариндоши Б.Б номусига текканлигини, ушбу жараённи ўғли Б.Н кўриб қолиб Б.Бни икки шапалоқ урганлигини билдириб, фуқаро Б.Бга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

 Мазкур ҳолат туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмида мавжуд бўлган Шакл 2 китобига қайд қилиниб, шу куни тезкор тергов гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойга чиқиб, тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилган. Фуқаро М.Содиқованинг аризаси юзасидан вояга етмаган Б.Н қизининг танасида тан жарохатлари бор, йўқлигини, аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

Вилоят СТЭБнинг 28.03.2020 йилдаги № 46-ЖИНС сонли хулосасида вояга етмаган Н.Бнинг суд тиббий экспертизасидан ўтказиш вақтида унинг тан жароҳатлари аниқланганлиги, оғирлик даражаси бўйича соғлиқни қисқа муддатга олиб келмаган енгил тан шикасти гуруҳига киритилиши. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган куни вояга етмаган Н.Б.нинг эгнида бўлган кийимлари холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, олинган кийимларга нисбатан судга оид биология ҳамда судга оид криминалистика экспертизалари тайинланган. 

Мазкур экспертиза хулосалари тайёр бўлмаганлиги, ушбу экспертиза хулосаларини олмасдан туриб, тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади жавобда.

    Бошқа янгиликлар