АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусга қарши восита яратиладими?

Онлайн мулоқотда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабек...

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши восита яратиладими?'ning rasmi

Онлайн мулоқотда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков бир қатор саволларга жавоб берди. Унга хусусан коронавирусга қарши дори-дармонлар ишлаб чиқариш юзасидан савол берилди.

Савол: Коронавирусга қарши дори воситаси яратиладими?

 Дори касаллик қўзғатувчисига таъсир қилиб,уни ўлдириш керак. Бунинг учун вирусни тоза ҳолда ажратиб олиб, яратилган дори воситасининг унга бевосита таъсирини, қайси механизмлар ишга тушиши орқали у нобуд бўлишини кузатиш ва исботлаш керак.

 Энг замонавий асбоб-анжомлари, аппаратуралари бор бўлган жуда кўп давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам ҳали бу вирусни тоза ҳолда ажратиб ололмаган.

 Ҳозирда тиббиёт амалиётида касаллик қўзғатувчисига қарши айнан қайси дорини қўллаш самара бериши ҳақида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Коронавируснинг штамми билан чақирилган касалликни даволашда дунё ҳамжамиятида нимаики илғор усул бўлса, у Ўзбекистон амалиётида қўлланиляпти.  

 Ўзбекистонда шу пайтгача қайд этилган беморларнинг 26.2% соғайиб реабилитация марказларига ўтказилди. Дунёда бу кўрсаткич 24.3% ни ташкил қиляпти. 

    Бошқа янгиликлар