Бугунги карантин шароитида, БМТ Кўнгиллиларидан билим олган 400 нафардан кўпроқ тиббий волонтёрлар Қорақалпоғистон аҳолисига Telegram каналидан фойдаланган ҳолда, коронавирус ва бошқа касалликларга қарши туришда ёрдам бермоқдалар. Бу ҳақда БМТ матбуот котиби хабар берди.
БМТ Тараққиёт Дастурининг лойиҳаси билан ҳамкорликда қисқа вақт ичида12та ҳамжамиятда махсус 60 нафар волонтёр тайёрланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимиятлари, қишлоқ фуқаролар йиғинлари кўмагида10та туманда 2080 нафардан ортиқ тиббий кўнгиллиларни ўқитишга эришилди. Уларнинг янгиликка қизиқишларини мунтазам равишда ахборот материаллари билан қониқтириб борилди, булар орасида тренинг модуллари, “Соғлом оила-бахтли оила” ўқув дастурлари, уй хўжаликлари учун санитария китоблари, суратли тақвим-маълумотномалар, плакатлар, варақалар, рисолалар, ҳамда аҳоли билан ишлаш учун қулай ва хавфсиз кийимлар ва анжомлар бор.
Кўнгиллиларнинг ўзларини ташаббуслари билан 2018 йилда биз “Қорақалпоғистон волонтёрлари” номи билан Телеграммда канал очилди, унда иштирокчилар тажрибалари, ҳамжамиятларда ўтказган учрашувлар натижалари билан ўртоқлашмоқдалар, қандай қийинчиликларга дуч келаётганлари ҳақида сўзламоқдалар ва келажакда уларга дуч келмаслик йўллари ҳақида масалаҳатлар бермоқдалар.
Бугунги кунда ҳамжамиятнинг тиббий волонётрлари билан Япония ҳукумати молиялаштираётган БМТТД ва БМТ Аҳолишунослик Фондининг “Оролбўйи минтақасидаги маҳаллий ҳамжамиятларнинг экологик, иқтисодий қалтисликлар, ҳамда аҳоли саломатлиги масалаларидаги турмуш барқарорлиги салоҳиятини мустаҳкамлаш” Қўшма Дастури ҳам иш олиб бормоқда.

«Ҳозирги вақтда, карантин туфайли, тўлиқ изоляция шароитида тўлақонли тренингларни ўтказа олмаяпмиз. Аммо Телеграммда олдин ташкил этилган гуруҳ бу йўналишдаги ишимиздаги ноқисликни тўлдиришга ёрдам бермоқда. Бугун гуруҳда ҳамжамиятларнинг 400 нафардан ортиқ тиббий кўнгиллилари ишламоқда, улар орасида тиббиёт ходимлари, мактаблар ўқитувчилари, қишлоқ фуқаролар йиғинлари мутахассислари, ёшлар ва пенсионерлар бор. Бизга Интернетдан фойдалана олмаётганлар, лекин ёрдам бериш истагида бўлганлар ҳам кўплаб мурожаат қилмоқдалар. Ҳозир кўнгиллиларимиз ҳамжамиятларидаги аҳоли рўйхатини тузмоқдалар ва ҳар куни маслаҳат хизматларини кўрсатиш, оила аъзоларининг ҳар бирини саломатлиги ҳолатини ўрганмоқдалар ва зарур бўлса, керакли мутахассисларга йўлламоқдалар" , дейди саломатлик масалалари бўйича мутахассис Гулнара Жапакова.






