АсосийЖАМИЯТ

Сўнгги уч кунда 242 бемор тузалди, жами соғайганлар 500 нафардан ошди

Бугун ҳам пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшири...

'Сўнгги уч кунда 242 бемор тузалди, жами соғайганлар 500 нафардан ошди'ning rasmi

Бугун ҳам пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Фарғона вилоятидан. Улардан 1 нафари БААнинг  Дубай шаҳридан келган. Қолган 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 2 нафари эркак, 6 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 50 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 58 нафарга етди. Бунда, шубҳасиз, республика  Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун давомида соғайганлар жами 242 нафарга етди ва айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 503 нафарни ташкил этмоқда.  

    Бошқа янгиликлар