АсосийЖАМИЯТ

Зафар Хошимов: Биз кўмакка доим тайёрмиз!

Халқаро пресс-клубнинг пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистонда иқтисодий вазият мавзусига...

'Зафар Хошимов: Биз кўмакка доим тайёрмиз!'ning rasmi

Халқаро пресс-клубнинг пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистонда иқтисодий вазият мавзусига қаратилган сессиясида “Корзинка.уз” тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ўз фикрини билдирди:

– Карантин ичида 40 кундан бери юрибмиз. Айтилмаётган бўлиши мумкин, лекин хайрия қилинаяпти. Мустақилликнинг бошидан бери тадбиркорлик қилиб келаман. Тадбиркорга кафолат берилаяпти. Сени ҳаракатинг жавобсиз қолдирилмайди, дейилаётгани ўзи катта гап. Бунда кўпроқ савоб олишимизни ҳам айтишимиз керак. Биз сўнгги уч йилда уч баробарга катталашдик. Демак, аҳолига ёрдам бериш имкониятимиз ҳам шунга яраша кенгаяди. Шу кунларда янги 520 та иш ўрни яратдик. 50 та дўконимиз бор.

Маҳалладаги яна 20 та хонадонга ёрдам беришни режалаштирдик. Биз халқимизга ёрдам беришга тайёр эдик. Бу энди қонунийлаштириляпти. Биз кўмакка доимо тайёрмиз, – деди Зафар Ҳошимов.

    Бошқа янгиликлар