АсосийЖАМИЯТ

Короновирусдан соғайганлар кейинчалик назоратга олинадими?

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар минглаб тиббиёт ходимларининг матонат...

'Короновирусдан соғайганлар кейинчалик назоратга олинадими?'ning rasmi

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва саъи-ҳаракатлари билан соғайиб чиқишмоқда. Соғайганлар ҳақидаги хабарлар “беморлар сони ошди” деган хабарларга қараганда кўп берилмоқда. Лекин аҳоли орасида “Соғайган беморлар кейинчалик қандай назорат қилинади? Эҳтиёт чоралари кўриладими? Ҳозирда вируснинг қандай оқибатлари борлиги ва қайталанишини тахмин қилиб бўлмайди-ку?” деган саволлар ҳам туғилмоқда.

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов ушбу саволларга жавоб берди.

Алматовнинг айтишича, стационарда даволангандан кейин беморлар реабилитация марказига жўнатилади. 3 марта манфий лаборатория натижасидан сўнг бемор касалхонадан чиқарилади ва кейин назоратга олинмайди.

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги уч кун давомида: биринчи кун 96, иккинчи кун 93, бугун эса 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда (соат 22:00 ҳолатига) мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар