АсосийЖАМИЯТ

Уйда қолинг, аммо... Короновирус юқиши мумкин бўлган 5 та хавф айтилди

23 апрель куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нур...

'Уйда қолинг, аммо... Короновирус юқиши мумкин бўлган 5 та хавф айтилди'ning rasmi

23 апрель куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков уйда қоладиган аҳоли орасида кимга кўпроқ коронавирус юқиш хавфи борлигини айтди ва хавфнинг 5 тасини санаб ўтди.

"Биринчи ўринда — дорихоналарда ишлайдиганлар. Асосий  хавф шундаки, дорихонага ҳар хил тоифадаги, соғлиғида муаммосибор одамлар келади.

Иккинчи ўринда — дўконлар. Дўконларга борганда ўзингизни хавфдан ҳимоялаш учун, албатта ниқоб тақишингиз, аравалар тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, имкон қадар қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш зарур.

Учинчи ўринда — автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари. Ёқилғи қуядиган пистолетни кунига 10 дан ортиқ одам ушлайди.

Тўртинчи ўринда — итларни сайр қилдириш жойлари. Итларни олиб чиқишда одам тез-тез подъезд ва эшик тутқичларини ушлайди. Бундан ташқари, итлар вирусни оёқларида уйга ташиши мумкин.

Бешинчи ўринда — кўчага чиқинди ташлашга чиқиш. Бунда хавф нисбатан пастроқ бўлса-да, айрим вақт чангда вирус заррачалари сақланиб қолган бўлиши мумкин", - дейди Атабеков.

    Бошқа янгиликлар