АсосийЖАМИЯТ

Карантин сабаб бувисиникидан келолмаётган болани Миллий гвардиячилар онасига олиб келди

Миллий гвардия Марказий аппаратига Тошкентда истиқомат қилувчи Баходировлар оиласидан муро...

'Карантин сабаб бувисиникидан келолмаётган болани Миллий гвардиячилар онасига олиб келди'ning rasmi

Миллий гвардия Марказий аппаратига Тошкентда истиқомат қилувчи Баходировлар оиласидан мурожаат келиб тушди.

Гвардия матбуот хизмати "Даракчи"га хабар беришича, мурожаат эгаси А.Баходиров 6 ёшли фарзанди бувиси қарамоғида 50 кундан буён Қашқадарёда эканлиги, бола ҳар куни онасини соғингани сабаб йиғлаб қўнғироқ қилиши, ҳомиладор аёли эса бундан таъсирланиб аҳвол янаям мураккаблашаётгани, фарзандини Тошкентга оиласи бағрига қайтариб олиб келиш учун ёрдам сўраган.

Мутасаддилар томонидан ҳолат ўрганилиб, оиланинг кичик вакили ота-онаси бағрига қайтарилди. 

    Бошқа янгиликлар