АсосийЖАМИЯТ

Муфтий Усмонхон Алимов Рамазон ойи билан табриклади (видео)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон аҳлини кириб келг...

'Муфтий Усмонхон Алимов Рамазон ойи билан табриклади (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон аҳлини кириб келган Рамазони шариф ойи билан муборакбод этди.

Муфтий табрик сўзида Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида гапирди.

"Бу ой шундай ойки, Қуръони карим нозил бўлган. Яна бу ойни сабр ойи дейдилар. Биз мўмин, мусулмонлар бу йилги Рамазонда икки сабрдан ажрга эришамиз, бири машаққатлар - ҳаво иссиқ бўлиши, кун бўйи оч, сув ичмасдан юриш ва унга сабр қилиш бўлса, унга катта ажр берилади. Иккинчи сабр эса короновирус касаллиги тарқалмаслиги учун уйда, оила, бола-чақалар ёнида бўлиб, сабр қилишдир. Бу сабрдан ҳам савобга эришишга муваффақ бўламиз", дейди муфтий ҳазратлари.

Усмонхон Алимовнинг табригини тўлиқ қуйидаги видеода томоша қилинг:

 

    Бошқа янгиликлар