АсосийДУНË

Касалликнинг янги эпидемияси исталган вақтда қайтадан бошланиши мумкин — ЖССТ раҳбари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус кўплаб мамлакатларда кор...

'Касалликнинг янги эпидемияси исталган вақтда қайтадан бошланиши мумкин — ЖССТ раҳбари'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус кўплаб мамлакатларда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати пасая бошлагани билан дунёдаги коронавирус пандемияси ҳали тугаш нуқтасидан йироқлигини таъкидламоқда.

"Биз турли минтақаларда турфа трендларни кўряпмиз. Ғарбий Европадаги инфекция авж олиши ҳолатларининг аксарияти стабиллашди ва энди пасаймоқда. Гарчи рақамлар кичик бўлса-да, биз Африка, Марказий ва Жанубий Америка, шунингдек, Шарқий Европада биз у ерда ҳавотирга лойиқ трендларни кўряпмиз. Кўплаб мамлакатлар ҳозирда эпидемиянинг бошланғич босқичида, вирусга олдинроқ дуч келганларда ҳолатларнинг такрорланиши кузатилмоқда. Хатога йўл қўйманг, биз босиб ўтадиган йўл давомли. Бу вирус биз билан ҳали узоқ вақт бўлади.

Вирус ҳали ҳам хатарли ва унга бутун дунёдаги аҳолининг чалиниши хавфи мавжуд", — дейди у.

Шунингдек, ЖССТ раҳбарининг қўшимча қилишича, касалликнинг янги эпидемияси исталган вақтда қайтадан бошланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар