АсосийЖАМИЯТ

Германияда чартер рейсни кутаётган 22 ватандошимизга ёрдам берилди

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германия Федератив Республикасидаги...

'Германияда чартер рейсни кутаётган 22 ватандошимизга ёрдам берилди'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германия Федератив Республикасидаги вакили Камолиддин Бедиев маълум қилди:

"Aйни вақтда биз Германиядаги диаспора вакиллари билан авиақатновлар тўхтатилгани боис Франкфурт шаҳрида Ўзбекистонга кета олмай қолган 22 нафар Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ёрдам акциясини уюштирганмиз.  

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси, “Ҳумо” ўзбек-олмон маданий жамияти билан ҳамкорликда фуқароларимиз учун ҳамма шароитлар яратилди. Чартер рейслар амалга оширилгунга қадар уларнинг турар жой, озиқ-овқат билан боғлиқ бўлган барча харажатлари Германияда истиқомат қилиб келаётган юртдошларимиз томонидан тўпланган эҳсонлар ҳисобидан молиялаштириб берилди", — дейди у.

Шунингдек, маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар орқали “Куч бирликда- коронавирусга қарши ҳамкорликда курашамиз” хайрия акцияси ҳам амалга оширилмоқда. Aкция натижасида очилган ҳисоб рақамига 1 300 евродан ортиқ пул келиб тушди. Хайрия ишлари Рамазон ойининг биринчи ўн кунлигига қадар давом этади ва тўпланган маблағлар Ўзбекистондаги эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилади.

 

    Бошқа янгиликлар