АсосийЖАМИЯТ

Бугундан бошлаб Самарқанддаги бир туманга кириш ва чиқиш чекланди

Бугун, 24 апрель соат 06:00дан бошлаб коронавирус пандемиясига қарши курашишга қаратилган...

'Бугундан бошлаб Самарқанддаги бир туманга кириш ва чиқиш чекланди'ning rasmi

Бугун, 24 апрель соат 06:00дан бошлаб коронавирус пандемиясига қарши курашишга қаратилган карантин тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилояти Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланди. 

Kun.uz'нинг хабар беришича, тумандаги қишлоқларнинг орасида ҳам бетон тўсиқлар ўрнатилган ва фуқароларнинг қишлоқлараро ҳаракати чекланган. Қишлоқларда фақат битта туман марказига чиқадиган йўл очиқ қолдирилган. Махсус рухсатномаси борлар, озиқ-овқат дўконларига маҳсулот етказаётган уловлар, шунингдек, тез ёрдам машиналар фақат битта йўл орқали текширувдан ўтказиб, қишлоқларга кирмоқда.

Тошкент-Термиз трассаси бўйидаги Тойлоқ туманининг Самарқанд тумани билан чегарасида эса март ойининг охирида пост ташкил қилинган ва машиналар рухсатнома билан ўтказилаётганди.

Маълумот учун, Жомбой, Самарқанд ва Ургут туманлари билан чегарадош бўлган Тойлоқ туманида 200 мингдан кўпроқ одам истиқомат қилади.

    Бошқа янгиликлар