АсосийЖАМИЯТ

Навоийда собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасига тазйиқ ўтказиб келаётган “эркак” қамоққа олинди

1981 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус,...

'Навоийда собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасига тазйиқ ўтказиб келаётган “эркак” қамоққа олинди'ning rasmi

1981 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, ажрашган – 1 нафар фарзанди бор, айни пайтда тумандаги “Зарметан” МФЙда истиқомат қилувчи Х.У. собиқ турмуш ўртоғининг хонадонига бориб, спиртли ичимлик таъсирида кўчада ҳаммани ўзига жалб этган ҳолда, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, жанжал кўтарган. Шунингдек, оиласи билан 2 йил олдин расман ажрашганлигига қарамасдан, ҳозирги кунга қадар собиқ турмуш ўртоғи ҳамда қайнонасига нисбатан тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилиб келган. 

Қизилтепа тумани Маъмурий суди томонидан Х.У.нинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилди, дея хабар берди Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларига асосан айбдор деб топилиб, узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

 

    Бошқа янгиликлар