АсосийЖАМИЯТ

“Кам таъминланганлар рўйхати етарли даражада ўрганилмасдан тузилган”. МФЙ раислари ҳоким танқидига учради

Деҳқонобод тумандаги МФЙ раислари туман ҳокими танқидига учради.  Бу ҳақда туман ҳоки...

'“Кам таъминланганлар рўйхати етарли даражада ўрганилмасдан тузилган”. МФЙ раислари ҳоким танқидига учради'ning rasmi

Деҳқонобод тумандаги МФЙ раислари туман ҳокими танқидига учради.  Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан шакллантирилаётган кам таъминланганлар рўйхати етарли даражада ўрганилмасдан тузилмоқда.

Ҳоким Зоир Алиқулов МФЙ раисларига бу борада эътироз билдирар экан, рўйхат вояга етмаган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган камбағал оилаларни аниқлаб, асослантирувчи ҳужжат асосида тузилиши лозимлигини айтиб ўтди.  

"Эндиликда кам таъминланганлар рўйхати маҳалла раиси ва депутатлар имзолаган ҳолда тақдим этиладиган бўлди. Буни ҳоким ўринбосарлари Баҳодир Омонов, Нодир Исмоилов ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари Меҳри Йўлдошева, Давлат Қулматовлар назорат қилади" дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, рўйхат шакллантиришни буюрган эди.

    Бошқа янгиликлар