АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 32 фоиздан юқори, ўлим кўрсаткичи 0,4 фоизга етмаган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 32 фоиздан юқори, ўлим кўрсаткичи 0,4 фоизга етмаган'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни пайтда мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар аҳволи ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1778 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 95 беморнинг 30 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 75 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 151 бемордан 46 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти. 
 

    Бошқа янгиликлар