Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўтаётган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумлар жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод этилдилар. Бу ҳақда Darakchi.uz га Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Б. Умаров ва судьяси Б. Ачилов томонидан тегишли хавфсизлик чоралари кўрилиб, карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда, бир нафар маҳкумга судланганлик ҳолати тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома берилиб, 9 нафар жазони ўтаётган маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазонинг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.
Жазодан озод бўлганликлари муносабати билан эндиликда уларнинг оиласи бағрида, эълон қилинган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари таъминланди.
Албатта, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод бўлган маҳкумлар Президентимизга, Олий суд раҳбариятига ўз миннатдорликларини изҳор қилдилар.
Кечиримлилик халқимизга хос фазилат. Ҳукуматимизнинг ўзи йўлдан адашганларга имкон бериб, уларнинг жамиятдаги ўрнини топиб олишларига шароит яратяпти. Ҳозирги глобал пандемия пайтда ҳатто жазони ўтаётган маҳкумларнинг соғлиги ва хавфсизлигига бефарқ бўлмаслигимиз керак.






