Шахсий томорқамда етиштирган маҳсулотни — ўзимнинг эҳтиёжимдан ортганини маҳалламиздаги растада сотсам, менга солиқ имтиёзлари бериладими?
Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров қуйидагича жавоб берди.
"Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, уй хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар бўйича имтиёз берилган бўлиб, бунда мазкур даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди."






