Қўқонда 22 апрель куни В.А. бошқарувидаги “Damas” автомашинасини Фаробий кўчасида бошқариб кетаётиб, велосипедчи Т.Ж.ни уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Автоҳалокат оқибатида Т.Ж. тан жароҳат олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.






