Ригадаги хорижий талабалар учун амалдаги қонунчиликка ўзгартришлар киритилди. Ушбу ўзгартиришларга кўра, эҳтиёжманд ўзбекистонлик талабаларга 128 евродан молиявий кўмак берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби хабар бермоқда.
Март ойида Ассоциациянинг Латвиядаги расмий ваколатхонаси очилди ҳамда ISMA университетидан ваколатхона учун алоҳида жой ажратилди.
Яна бир муҳим хабар шуки, ISMA университети президенти билан ёрдамга муҳтож талабаларга университет томонидан бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришига келишилди.
Бу ҳақда Ассоциация вакили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг хориждаги вакилликлари билан биргаликда ўтказилган онлайн мулоқотда маълум қилди.






