АсосийДУНË

Жанубий Кореяда коронавирус туфайли таниқли “Girls’ Alert” гуруҳи парчаланиб кетди

Жанубий Кореядаги қизлардан иборат таниқли “Girls’ Alert” гуруҳи коронавирус пан...

'Жанубий Кореяда коронавирус туфайли таниқли “Girls’ Alert” гуруҳи парчаланиб кетди'ning rasmi

Жанубий Кореядаги қизлардан иборат таниқли “Girls’ Alert” гуруҳи коронавирус пандемияси туфайли парчаланиб кетди.

“CОVIД-19 оқибатлари ва бошқа ҳар хил ҳолатлар туфайли компаниямиздаги аҳвол ёмонлашди ва шунинг учун биз энди “Girls’ Alert”ни қўллаб-қувватлай олмаймиз”, деди жамоани ташкил этган Roots Entertainment продюсерлари. Баёнотда таъкидланишича, асосий поп-гуруҳ аъзолари якка тарзда шуғулланишлари мумкин, аммо бундан кейин “Girls’ Alert”да қатнашмайдилар.

Мусиқий гуруҳ 2017 йилда Dreamgirls қўшиғи билан дебют қилди. Гуруҳ 5 нафар қиздан иборат бўлиб, 2020 йил февраль ойида 50 та энг яхши гуруҳлар рўйхатига кирганди.

    Бошқа янгиликлар