АсосийЖАМИЯТ

Деҳқонободда кам таъминланганлар рўйхати етарли даражада ўрганилмасдан тузилган

Деҳқонобод тумани ҳокими МФЙ раисларини кам таъминланганлар рўйхатини етарли даражада...

'Деҳқонободда кам таъминланганлар рўйхати етарли даражада ўрганилмасдан тузилган'ning rasmi

Деҳқонобод тумани ҳокими МФЙ раисларини кам таъминланганлар рўйхатини етарли даражада ўрганмасдан тузилганликда айблади. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Туман ҳокими МФЙ раисларига бу борада эътироз билдирар экан, рўйхат вояга етмаган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган камбағал оилаларни аниқлаб, асослантирувчи ҳужжат асосида тузилиши лозимлигини айтиб ўтган.  

Эндиликда кам таъминланганлар рўйхати маҳалла раиси ва депутатлар имзолаган ҳолда тақдим этиладиган бўлди. Буни ҳоким ўринбосарлари Баҳодир Омонов, Нодир Исмоилов ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари Меҳри Йўлдошева, Давлат Қулматовлар назорат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, рўйхат шакллантиришни буюрган эди.

    Бошқа янгиликлар