АсосийДУНË

Гонконг мактабларида битирув имтиҳонларини ўтказишга рухсат беришди

Гонконглик мактаб ўқувчиларига якуний битирув имтиҳонларни топширишга рухсат берилди. Улар...

'Гонконг мактабларида битирув имтиҳонларини ўтказишга рухсат беришди'ning rasmi

Гонконглик мактаб ўқувчиларига якуний битирув имтиҳонларни топширишга рухсат берилди. Улар бугун 24 апрелда пандемия сабабли бир ойга кечиктирилган якуний имтиҳонларини топширмоқда. 

Тест синовлари жиддий эҳтиёткорлик асосида олиб бориляпти. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир ўқувчининг тана ҳарорати 3 маротаба ўлчанади. Агар 3 та текширувда ҳам ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса ўқувчи имтиҳонга қўйилмайди. Бундан ташқари ўқувчилар ўз саломатлиги ҳақидаги деклорацияни ҳам тўлдиришлари керак бўлади. Бу ҳақда RTHK га асосланиб Известия хабар бермоқда.

Тест синови пайтида ўқувчилар ниқоб таққан ҳолатда бир-биридан 2 метр масофада ўтиришади. 

Гонконг ҳукумати мамлакатда эпидемиологик ҳолат сезиларли даражада яхшиланганидан кейин имтиҳонларни ўтказишга рухсат берди. Сўнгги 12 кун мобайнида бу ерда саноқли коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Хусусан 23 апрелда бор йўғи 2 нафар кишида вирус аниқланди.

Бу мегаполис шаҳарда ҳаммаси бўлиб, 1035 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 4 нафар бемор вафот этган.

Илк бемор 22 январь куни аниқланган эди. Бу коронавирус пандемиясининг эпицентри Ухан шаҳридан келган сайёҳ бўлган.

Worldometer маълумотларига кўра 24 апрел кунига бутун дунёда Covid-19 билан боғлиқ 2 725 920 та ҳолат аниқланган, жами 191 061 киши бу касалликдан вафот этган. Соғайганлар 745 905 кишини ташкил этмоқда.

Манзура Бекжонова тайёрлади.

    Бошқа янгиликлар