Олимлар коронавируснинг инсон умри давомийлигига таъсирини ўрганишди. Тадқиқотларда бу вирус киши умрини камида 10 йилга қисқартириши маълум бўлди. Шотландия миллий хизмати олимлари илмий ишларида, шунингдек Эдинбугр ва Глазго университетлари тадқиқотларида шу ҳақда сўз боради. Бу тадқиқотлар тўлиқ кўринишда Wellcome Open Research порталида эълон қилинган.
Шу билан бирга тадқиқотлар коронавируснинг “ҳамроҳ” касаллиги бўлган одамлар умри давомийлигига сезиларли таъсир кўрсатмаслигини қайд этишмоқда. Яъни вирус бундай беморларнинг кутилаётган умр давомийлигини кўп қисқартира олмайди дейилади тадқиқотда. Бу факт ОАВнинг эътиборини тортди. Тадқиқотлар давом этмоқда.
Олимларнинг қайд этишича, коронавирусдан вафот этган эркаклар тахминан ўз умрининг 13 йилини бой беришган. Аёлларда эса ушбу инфекция сабаб умр қисқариши кўрсаткичи 11 йилга тенг бўлган.
Шунингдек, тадқиқотларда янги турдаги коронавирус инфекцияси иссиқ ва нам иқлимга чидамсиз, совуқ ва қуруқ иқлимга анча чидамлилиги маълм бўлди. Масалан вируснинг сўлакдаги зарраси 21-23 даража ҳароратда ва 20 % намлик муҳитида қуёш нури тушмаса 18 соатда нобуд бўлади.
Худди шундай шароитда 80% намлик бўлганда – 6 соатда йўқ бўлади.35 даража иссиқликда ва 80% намлик муҳитида вируснинг нобуд бўлиш муддати 1 соатга қисқаради.
Жазирама ёзда эса вирус ташқи муҳитда фақатгина 2 дақиқа яшаши мумкин, дейишмоқда олимлар.
Манзура Бекжонова тайёрлади






