АсосийДУНË

Олимлар коронавирусга қарши ҳимояловчи дубулға ихтиро қилишди

Россиялик бир гуруҳ тиббиёт олимлари вирусдан ҳимояловчи восита ихтиро қилишган. У дубулға...

'Олимлар коронавирусга қарши ҳимояловчи дубулға ихтиро қилишди'ning rasmi

Россиялик бир гуруҳ тиббиёт олимлари вирусдан ҳимояловчи восита ихтиро қилишган. У дубулғага ўхшайди, дея маълумот беради ren.tv интернет нашри.

Унда айтилишича, ушбу ҳимоя воситасини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг сентябр ойида бошланган. Дубулға аслида, алларгия қўзғатувчи терак момиғи ва чангдан ҳимояланиш мақсадида ишлаб чиқарилаётган бўлган. Аммо коронавирус сабаб режалар ўзгариб, олимлар вирусдан ҳимояловчи восита яратишга қарор қилишади. Дубулғанинг ичига ҳаво тозаловчи фильтр, вентилятор, ҳаво намлантиргич ҳамда ингаляция учун модуль ўрнатилган.

"Шифокорлар учун дубулға билан ишлаш қулай ва хавфсиз. У газли ниқобга ўхшаб нафас олиш мушакларига салбий таъсир кўрсатмайди ҳамда ортиқча ноқулайлик туғдирмайди", дейди Волгоград давлат тиббиёт университети профессори Александр Воробьев.

    Бошқа янгиликлар