АсосийДУНË

"Испанка"ни енгган 107 ёшли аёл коронавирусни ҳам енгди

Ана дель Валье - 2 та пандемияни даврини бошдан кечирган испаниялик онахон. У «Испанка» гр...

'"Испанка"ни енгган 107 ёшли аёл коронавирусни ҳам енгди'ning rasmi

Ана дель Валье - 2 та пандемияни даврини бошдан кечирган испаниялик онахон. У «Испанка» гриппи билан оғриганда 7 ёшда эди. COVID-19 вирусини эса 106 ёшда юқтириб олди. Аммо шунча улуғ ёшда бўлса ҳам касалликни мардонавор енгди. Бу ҳақда кекса аёлнинг келини Паки Санчесга асосланиб ria.ru хабар берди.

Маълумотларга кўра аёл 2012 йилдан қариялар уйида яшай бошлаган. Уни қариндошлари тез-тез қўйлаб туришган. Аммо 9 март санасидан қариялар уйига кириш-чиқишни чеклаб қўйишган. Чунки у ерда коронавирус аниқланган эди. Кейин 20 март COVID-19 ни Ана дель Валье ҳам юқтириб олгани маълум бўлди. 

Шифохонага тқизишгандан сўнг анча пайтгача яқинлари унинг аҳволи ҳақида ҳеч нима билишмаган.

Жорий йилнинг октябрь ойида аёл 107 ёшини қаршилайди. У айни пайтда дунёда коронавирусни енгган энг кекса онахонлардан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар