Бугун, 24 апрель куни Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан амалга оширилган.
Маълумотларга кўра, илгари ушбу лавозимни эгаллаб келган Умиджон Исроилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган.
Беҳзот Нарматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.






