АсосийЖАМИЯТ

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар билан муҳтожларни қўллаб-қувватлаш масаласида фикр алмашди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун пойтахтимизнинг Олмазор, Юнусобод ва Шайхо...

'Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар билан муҳтожларни қўллаб-қувватлаш масаласида фикр алмашди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун пойтахтимизнинг Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда бугунги коронавирус пандемияси шароитида эҳтиёжманд оилалар ва қарияларни қўллаб қувватлаш, атрофдагилар кўмагига муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласида фикр алмашилди.

“Саховат ва кўмак” ҳаракати тадбиркорларга таянади. Юртимиз ва шаҳримиз тадбиркорлари эса бугун оғир турмуш шароитига тушиб қолган юртдошлари, ҳамшаҳарлари ва маҳалладошларини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Давлатимиз эса хайрли ишларнинг бошини тутган тадбиркорлар учун қатор имтиёз ва имкониятларни яратмоқда.

Бундай учрашувлар режа асосида бошқа туманларда ҳам ўтказилиши мўлжалланган.

"Куч бирликда, ҳамжиҳатликда, давлатимиз ва ҳукуматимизнинг оқилона сиёсати, саховат ва хайрия ёрдамлари ва, албатта, матонатимиз билан коронавирусни енгамиз!" дейишди тадбиркорлар бир овоздан.

    Бошқа янгиликлар