АсосийЖАМИЯТ

Карантин даврида зўравонлик бўйича мурожаатлар сони ошди

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш...

'Карантин даврида зўравонлик бўйича мурожаатлар сони ошди'ning rasmi

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган “Ишонч телефони”га жорий йилнинг 10-16 апрель кунлари 121 та мурожаат келиб тушган бўлса, 17-23 апрель кунлари уларнинг жами сони 203 тани, яъни ўтган ҳафтага нисбатан 82 та ортиқни ташкил этди

Мурожаатчиларнинг 179 нафари аёллар, 24 нафари эса эркаклардир. “Ишонч телефони”га қилинган қўнғироқларнинг 65 тасида жисмоний ва рўҳий зўравонлик ҳолатлари мавжудлиги аниқланди, яъни ўтган ҳафтага нисбатан 29 тага кўп. Ажрашиш масаласидаги мурожаатлар сони 44 тага кўпайди. Алимент ундириш 11 ҳолатга кўп фарқ қилади. Эр ва хотин ўртасида бола тарбияси бўйича низолар аксинча 7 тага камайган. Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш бўйича 3 та ҳолат қайд этилди.  

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларни ҳал этишда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, реабилитация ва мослаштириш марказлари ҳамда Гендер комиссияси қошидаги ННТ Бирлашмаси ташкилотлари, Самарқанддаги “Раҳмдиллик”, Навоийдаги “Имконият", Қашқадарёдаги "Юксалиш", Фарғонадаги “Барқарор ҳаёт”, “Меҳржон”, Тошкентдаги “Ниҳол” нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида  саъй-ҳаракатлар  амалга оширилди.

 

    Бошқа янгиликлар