АсосийЖАМИЯТ

Наманган ва Андижонда яна 19 нафар бемор "тожли" вирусни енгди

Бугун республикамизнинг икки вилоятида -  Наманганда 14 нафар, Андижонда эса 5 нафар,...

'Наманган ва Андижонда яна 19 нафар бемор "тожли" вирусни енгди'ning rasmi

Бугун республикамизнинг икки вилоятида -  Наманганда 14 нафар, Андижонда эса 5 нафар, жами 19 нафар бемор короновирус инфекциясидан соғайди.  Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан. 

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар