АсосийЖАМИЯТ

Наманганда ота 22 млн сўм алимент тўлаш учун "Нексия"сини "қурбон қилди"

Мажбурий ижро бюросининг Косонсой туман бўлими иш юритувида фуқаро М.Маруповдан бир нечта...

'Наманганда ота 22 млн сўм алимент тўлаш учун "Нексия"сини "қурбон қилди"'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Косонсой туман бўлими иш юритувида фуқаро М.Маруповдан бир нечта ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Хусусан, суд қарорига асосан ундирувчи Ш.Юсупова фойдасига 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. 

Бундан ташқари, ЙҲХБ органлари қарорларига асосан жами 2.750.000 сўмлик 5 та маъмурий жаримани ундириш тўғрисидаги қарор мавжуд. Шунингдек, фуқаролик ишлар бўйича суднинг ижро варақасига асосан 902.846 сўмлик давлат божи ҳамда ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қўлланилган 1.338.000 сўм маъмурий жарима ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўлсада, фуқаро М.Марупов томонидан ушбу қарздорликлар белгиланган муддатда тўланмаган.

Ўрганиш давомида, қарздорнинг номида “Nexia” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан “автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, ижро қилишлик учун туман ИИБга юборилган.

Косонсой туман ИИБнинг ҳамкорлиги натижасида ушбу автотранспорт воситаси жарима майдончасига тортилиб, қарор ижроси таъминлангач, жорий йилнинг 23 апрель куни қарздор М.Марупов томонидан ундирувчи Ш.Юсуповага нотариал келишув асосида 2024 йилга қадар 22.000.000 сўм алимент тўловлари, давлат божи ва маъмурий жарималар учун жами 5.053.682 сўм пул маблағлари ундирилиб, давлат фойдасига йўналтирилиши таъминланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар қилди.

"Ҳозирги эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, бўлим томонидан иш ташкил этишда асосан бир нафар қарздордан бир нечта қарздорлиги мавжудларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бунда фуқароларга тушунтириш бериш йўли билан қисман тўловлар амалга ошириб, ундирув самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда", дея қўшимча қилинади хабарда.

    Бошқа янгиликлар