АсосийЖАМИЯТ

"Happy Birthday to You"... ИИББ ходимлари 3 ёшли болани туғилган куни билан табриклади (видео)

Пойтахтда яшовчи фуқаро Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг "Ишончи телефони"га &n...

'"Happy Birthday to You"... ИИББ ходимлари 3 ёшли болани туғилган куни билан табриклади (видео)'ning rasmi

Пойтахтда яшовчи фуқаро Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг "Ишончи телефони"га  қўнғироқ қилиб, ўғли Бахтиёржонни туғилган куни билан табриклашни сўради. Бош бошқарма ходимлари эса бу илтимосни рад этишолмади.

Бошқарма ахборот хизмати хабар қилишича, қўнғироқ қилган она: "Ўғлим полиция машиналарини жуда яхши кўради, агар унинг 3 ёшга тўлгани билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари табриклашса, хурсанд бўларди", деб айтган.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ушбу илтимосга кўра, манзилга етиб келишди ва болакайни туғилган куни билан табриклашди. Болакай ва унинг қариндошлари учун "Happy Birthday to You" қўшиғи қўйиб эшиттирилди.

    Бошқа янгиликлар