АсосийДУНË

АҚШда коронавирусни даволаш синовида 20 киши вафот этди. Ҳозирда тажриба тўхтатилган

Тадқиқот натижалари 24 апрель, жума куни, Америка тиббиёт ассоциациясининг журналида эълон...

'АҚШда коронавирусни даволаш синовида 20 киши вафот этди. Ҳозирда тажриба тўхтатилган'ning rasmi

Тадқиқот натижалари 24 апрель, жума куни, Америка тиббиёт ассоциациясининг журналида эълон қилинган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказининг телеграм канали хабар бермоқда. 

Унда билдирилишича,  АҚШда безгакка қарши хлорохин препаратини коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллаш бўйича синовлар тўхтатилган. Тажрибалар вақтида аввал тахмин қилинганидек, айрим беморларда юрагида муаммолар кузатилди ва 20 нафар кўнгилли ушбу ҳолат оқибатида вафот этди.  

Синовларда 81 нафар одам иштирок этган. Коронавирус билан касалланган ва ушбу дори орқали тузалишни истаган беморларга 10 кун давомида хлорохиндифосфат юборилган. Беморлар икки гуруҳга бўлинган ва бирига катта доза, бошқасига эса нисбатан юқори бўлмаган дозада дори жўнатилган. Биринчи гуруҳда аввалига касалликнинг оғир ўтиши 50 фоизга камайган, аммо узоқ вақт ўтмай олимлар препаратнинг вирусга юқори концентрация билан таъсир қилиши мумкинлиги, аммо бу организмда акс таъсир уйғотишини аниқлаган.

"Ушбу тадқиқотнинг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, CQ’нинг нисбатан юқори дозасини COVID-19 билан касалланган оғир аҳволдаги беморларга бермаслик тавсия қилинади, сабаби препарат одам соғлиғини хавф остида қолдириши мумкин", — дейилади тадқиқот хулосаларида.

    Бошқа янгиликлар