1

"Хўжа Насриддиннинг ғаройиб латифалари" аудиокитоби тўрт тилда нашр этилди

МАДАНИЯТ 25.04.2020, 09:50
"Хўжа Насриддиннинг ғаройиб латифалари" аудиокитоби тўрт тилда нашр этилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жорий йилнинг феврал ойида Тошкентда Жамғарманинг нашриёт дастури доирасида нашр этилган биринчи болалар китобини тақдим этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда. 

"Хўжа Насриддиннинг ғаройиб латифалари" китобига 40 та ҳикоялар киритилган бўлиб, улар ўзбек, рус, немис ва инглиз тилларидаги таржималарда берилган. Ушбу нашрнинг эътиборли жиҳати шундаки, китоб Ўзбекистон ва Германия мактабгача таълим муассасалари болаларининг бевосита иштирокида яратилган. Уларнинг чизмалари ҳикоялар учун расм сифатида танлаб олинган. Иллюстрацияларни саралаб олиш учун Жамғарма томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Берлиндаги Мактабгача таълим синдикати ҳамкорлигида танлов ташкил этилди.

Китобга таниқли ўзбек ва немис актёрлари томонидан ўқиб берилган ҳикояларнинг кўп товушли аудио ёзуви бўлган CD кўринишидаги компакт диск қўшилган. Энди ушбу аудиокитобни барча тинглаши мумкин. Жамғарма ушбу аудио ёзувни ўзининг YouTube каналида  эълон қилди.

"Хўжа Насриддиннинг ғаройиб латифалари" китоби Жамғарма ва Германиянинг  Cultur-Сooperation International e.V компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг маданияти ва санъатини хорижда оммалаштиришга қаратилган ҳамкорликдаги ишларнинг натижасидир" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1