АсосийЖАМИЯТ

Олимлар коронавирусдан вафот этган беморларнинг ўлими ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этишди

Италиялик олимлар Жанлука Ринальди ва Маттео Парадизи мамлакат ҳудудида коронавирус юқтири...

'Олимлар коронавирусдан вафот этган беморларнинг ўлими ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этишди'ning rasmi

Италиялик олимлар Жанлука Ринальди ва Маттео Парадизи мамлакат ҳудудида коронавирус юқтириб олганда беморлар ва уларнинг ўлими сони энг кўп қайд этилган Ломбардияда вафот этганлар бўйича маълумотларни таҳлил қилди. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида эълон қилинган. Бу ҳақда дарё сайти ёзмоқда. 

Ринальди ва Парадизи коронавирус бўйича расмий статистикадан фойдаланишмади. Унинг ўрнига SARS-CoV-2’га ўтказилган тестлар сонини таҳлил қилишди. Тадқиқот аҳоли умумий сони 50 минг кишини ташкил қилган Ломбардиядаги 10 та аҳоли пунктларида ўтказилди.

Олимлар 21 февралдан бошлаб 40 кун давомида қайд этилган ўлим сони бўйича кўрсаткичларни ўрганди ва эътиборни барча чегараларнинг ёпилиши, карантин чекловларининг ўрнатилишидан кейинги даврга қаратди. Икки олим 2020 йилдаги маълумотларни охирги беш йили ичида қайд этилган кўрсаткичлар билан таққослади.

Натижада 21 февраль—4 апрель ҳолатига кўра 2020 йил давомида 341 киши вафот этгани ва бу охирги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан беш баравар кўплиги аниқланди. Апрель бошига келиб ўлим ҳолатлари аввалги йиллардаги кўрсаткич билан деярли бир хил экани кузатилган, бу мамлакатдаги карантин чекловларининг самара берганидан далолат.
 

    Бошқа янгиликлар