АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдан водийга кетаётган юк машинаси тормози ишламай қолиб, ЙТҲга учради. Ҳайдовчи вафот этди

 Поп туманида юк транспорт воситаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди...

'Тошкентдан водийга кетаётган юк машинаси тормози ишламай қолиб, ЙТҲга учради. Ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

 Поп туманида юк транспорт воситаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати 

Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 13:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 251-км.да ҳайдовчи 1983 й.т. А.Ю. “Shacman SX4254” русумли юк транспорт воситасини “Тошкент-Водий” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, тормоз тизимидаги носозлик туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон қатнов қисми четидаги “фавкулотда ҳолат учун ташкил этилган авария йўлакчаси”га чикиб, “Тоғ Шабодаси” ошхонаси томон 180 метр масофа ҳаракатланиб, тоққа бориб урилган.

Натижада, ҳайдовчи А.Ю. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар