Коронавирус келиб чиқишини ўрганиш учун мустақил халқаро текширув гуруҳини ташкил қилиш ғояси Пекин томонидан кескин рад этилган.
Хитойнинг юқори лавозимли дипломати бу талаблар ортида сиёсий сабаблар ётгани бўлиши мумкинлигини айтган.
Covid-19 қандай пайдо бўлгани ва аввалига қандай тарқалгани ҳақидаги маълумотлар вирусни енгишда дунё давлатлари учун муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.
Ҳозиргача вирус дастлаб Ухандаги ёввойи ҳайвонлар гўшти билан савдо қилувчи бозорда пайдо бўлган деган гап-сўзлардан бошқа факт, далил йўқ.






