АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга коронавирусни аниқловчи ускуна олиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Атом энергияси бўйича халқа...

'Ўзбекистонга коронавирусни аниқловчи ускуна олиб келинмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлиги доирасида Вирусология илмий-текшириш институтига COVID-19 билан касалланган беморлар учун ташхис қўйиш ускунаси етказиб берилади.

Ускуна таркибида коронавирусни аниқлашда қўлланилувчи реагентлар, тест материалини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва бирламчи ишлов бериш, ДНК/РНКни ажратиш, реакцион аралашмани тайёрлаш ва ПЦР ўтказиш, натижаларини аниқлаш ва материалларни дезинфекция қилиш воситалари бўлади.

Клиник тиббиётда ПЦР ташхис қўйиш юқумли касалликлар клиникаси, урогинекология, неонатология, қон хизмати, фтизиатрия ва пульмонология каби йўналишларда ҳам энг зарур усуллардан бири ҳисобланади. Бу усул ёрдамида нафақат диагноз қўйиш, балки қўзғатувчининг турини, яъни штаммини аниқлаш мумкин.

Етказиб берилаётган ускуна ва тест-тизимларнинг умумий баҳоси қарийб 70 минг еврони ташкил қилиб, Ўзбекистонга май ойининг бошида етиб келиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар