АсосийЖАМИЯТ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисованинг интервьюсига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муносабат билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисованинг Бандлик ва меҳнат муносабатл...

'Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисованинг интервьюсига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муносабат билдирди'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисованинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси фонди ҳисобидан аҳолининг ўз томорқасида бандлигини таъминлаш учун ажратиладиган субсидия беришда 15 турдаги ҳужжатлар талаб қилинаётгани юзасидан интервьюси эълон қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги депутат М.Варисованинг бандлик масалаларига кўрсатаётган эътиборини юқори баҳолади, бироқ М.Варисованинг мазкур баёнотида келтирилган фикрлар асоссиз эканлигини маълум қилди. 

Фуқароларнинг енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва (ёки) уруғлик, кўчат ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда фақатгина БИРГИНА ҳужжат, яъни фуқаронинг АБКМ (Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази)га ёзма мурожаати(ариза) талаб этилади.

АБКМ масъул ходими томорқа ер майдони, шароитлари ва бандлик ҳолатини 3 кун муддатда ўрганиб чиқади ва далолатнома қилади. Унда ер майдони, субсидиянинг қай турига эҳтиёж борлиги, оила аъзолари сони ва банд бўлмаганлигини кўрсатиб ўтилади.

Ўрганиш натижаси бўйича «Томорқа хизмати» МЧЖ, АБКМ ва фуқаро ўртасида уч томонлама шартнома тузади ёки рад этади.

АБКМ шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда фуқаро учун субсидия ажратади.

Шартномада белгиланган муддатда ё енгил конструкцияли иссиқхона қурилади, ёки уруғлик/кўчат етказилади ёхуд суғориш воситаси харид қилиб берилади.

Маълумот учун: апрель ойи ҳолатига кўра, Республика бўйлаб 11 минг 763 та шахсий томорқа хўжаликлари аниқланган бўлиб, уларнинг 8 минг 152 таси билан шартнома имзоланган.

    Бошқа янгиликлар