Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Nasaf Travel” компанияси бош директори, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ўктам Хўжаёров бугунги синовли кунларда ёрдамга муҳтож оилаларга моддий кўмак бериб, уларни оғирини енгил қилишга ҳисса қўшмоқда.
"Ўзбектуризм" қўмитаси хабар беришича, тадбиркор “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг Қарши шаҳар жамғармасига 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм маблағни беғараз ёрдам сифатида ўтказиб берди.






