АсосийЖАМИЯТ

"Илтимос, бегоналардан ниқоб олманг, унга наркотик воситалар билан ишлов берилган..." Бу каби огоҳлантириш тошкентликларга тааллуқлими ёки?

Интернет тармоқларида “...кишилар эшикма-эшик юриб, ниқоб тарқатиб юриптилар. Уларнинг айт...

'"Илтимос, бегоналардан ниқоб олманг, унга наркотик воситалар билан ишлов берилган..." Бу каби огоҳлантириш тошкентликларга тааллуқлими ёки?'ning rasmi

Интернет тармоқларида “...кишилар эшикма-эшик юриб, ниқоб тарқатиб юриптилар. Уларнинг айтишича, бу маҳаллий ҳокимиятнинг янги ташаббуси. Улар ниқоб сизга тўғри келишини кўриш учун сиздан ниқобни тақишни илтимос қилишади. Мазкур ниқобга наркотик таъсирга эга кимёвий воситалар билан ишлов берилган. Шундан сўнг, улар сизни ўмаришади! Илтимос, бегоналардан ниқоб олманг. Унутманг, дўстлар, ҳозирги қийин кунларда одамлар умидсизликка тушишган, жиноятчилик ўсиб боради” деган гаплар айтилган аудиохабар тарқалган. 

Ҳамюртларимиз орасида ушбу ҳолат гўёки Тошкент туманларидан бирида рўй беряпти, деган хабарларни тарқатаётганлар ҳам йўқ эмас.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, бундай хабар ҳақиқатдан йироқ. Гап-сўзларда айтилаётгандек Юнусобод тумани ёки пойтахтнинг бошқа туманларида бу каби ҳолатлар юз бермаган.

Аниқланишича, бундай хабарлар тарқалиши тўғрисида Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари огоҳлантирган.

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Расмий ОАВ, давлат идораларига қарашли бўлмаган ҳара қандай интернет-манбаларда тарқаётган хабарларга ишониб кетаверманг. Маълумот нақадар ишчонли эканлигини, қаердан олинганлигини текширинг" дея огоҳлантиради Тошкент шаҳар ИИББ.

    Бошқа янгиликлар