АсосийЖАМИЯТ

Адҳам Икромов: Халққа тўғридан тўғри пул тарқатилиши ўзини оқламайди, талон-торож бўлиши мумкин

Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икромов "M-Faktor" лойиҳасида коронавирус пандемияси шар...

'Адҳам Икромов: Халққа тўғридан тўғри пул тарқатилиши ўзини оқламайди, талон-торож бўлиши мумкин'ning rasmi

Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икромов "M-Faktor" лойиҳасида коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлар тушиб қолган муаммолар гирдоби ва ундан чиқиш йўллари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Kun.uz" ёзди.

"Тадбиркорлар билан боғлиқ энг катта муаммолар Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Ундан ташқари, вилоят марказлари, шунингдек, аҳоли зич жойлашган кичик шаҳарларда ҳам етарли муаммолар пайдо бўлди. Албатта, "эпидемиологик занжир" усулида бу шаҳарларда карантин зоналарини тезкорлик билан ташкил қилганимиз ютуғимиз бўлди", дейди Икромов.

Адҳам Икромов 18 майга қадар карантин очилиши мумкинлиги, бироқ бунда, биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари санитария-эпидемология талабларига қатъий риоя қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, саховат ва кўмак масаласида халққа тўғридан тўғри пул тарқатилиши ўзини оқламайди.

"Биринчидан, бу талон-торож бўлиши мумкин. Иккинчидан, одамларнинг масаласини ҳал қилиб бермайди. Пул ишлатиб юборилади, ундан кўра келгусида тадбиркорларимизга иш билан таъминлаши учун, саховат қилиши учун ёрдам берилса, ютуғимиз кўпроқ бўлади. Ва бу дунёнинг тажрибаси ҳам...

Биз шу йўналишни танладик, ишонтириб айтаман, иқтисодиётимиз юриб кетди секин-секин, қишлоқларимизда ҳаёт қайнаб ётипти, Марказий банк қайта молиялаш ставкаларини 14–12 фоизга қайтадан туширишга, жуда қаттиқ турибмиз. Ундан ташқари, хориждан кредитларни олиб келиш — бу жуда катта масала. Хорижда жуда арзон кредитлар тайёр турибди. Жаҳонда пул бор. Уларни унумли ишлатишимиз бу тадбиркорлар билан биргаликда, бизнинг овозимизни ҳукумат ва Марказий банк эшитиши шарт деб ўйлайман. Буни қўллаб-қувватлаймиз", — дейди Савдо саноат палатаси раиси.

    Бошқа янгиликлар