Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси маълум қилишича, республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга қабул қилиш ишлари бошланди.
Имтиёзга эга спортчиларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 25 апрелидан 15 майига қадар электрон шаклда масофавий қабул қилинади.
Ҳужжатларни u.axmedov@minsport.uz электрон почтаси ёки +998901871091, +998973440088, +998911654646 рақамларидаги телеграм манзилга юбориш лозим.
Ўзбекистонда эълон қилинган карантин ҳолати расмий равишда бекор қилингандан сўнг, имтиёзга эга спортчилар ҳужжатларининг асли жамланади ва Махсус комиссияга тақдим этилади.






