АсосийДУНË

Россия ҳукумати пандемия сабаб тадбиркорларга қўйилган чекловларни бекор қилмоқчи

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин бошқарув идораларига 30 апрелга қадар пандем...

'Россия ҳукумати пандемия сабаб тадбиркорларга қўйилган чекловларни бекор қилмоқчи'ning rasmi

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин бошқарув идораларига 30 апрелга қадар пандемия сабаб алоҳида ташкилот ва хусусий тадбиркорларга нисбатан қўйилган чекловларни босқичма босқич бекор қилиш ҳақида таклифларни ҳукуматга тақдим этиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда "Медуза" нашри ёзади. 

Мамлакат ҳукумати сайтида хабар қилинишича, тақдим этиладиган таклифлар короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган тавсияларни инобатга олишлари лозим. 

Ҳозирда кафе ва ресторанлар учун иш фаолиятини бошлашга доир режалар тайёрланган. Унда изоляция режими расман бекор қилингач, 50 кв.метр майдонигача бўлган, бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ киши бўлиши мумкин бўлган ошхоналаргина очилиши мумкинлиги кўзда тутилган.

Агар маълум бир ҳудудда касалланиш ҳолати камая бошласа, кафе ва ресторанларда 20 кишилик тадбирларни ўтказиш мумкин бўлади. Лекин бунда бир стол атрофида икки киши ўтириши, уларнинг оралиқ масофаси бир метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади.

Агар у ёки бу ҳудудда касалланганлар умуман бўлмаса, мамлакат бўйлаб эса беморлар сони камая бошласа, кафе ва ресторанлар тўлиқ режимда ишлашлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар