АсосийДУНË

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусдан тузалганлар унга қайта чалинмаслигига кафолат йўқлигини айтмоқда

Шанба куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти айни пайтда CОVID-19 дан шифо топган одамлар ун...

'Жаҳон соғлиқни сақлаш  ташкилоти коронавирусдан тузалганлар унга қайта чалинмаслигига кафолат йўқлигини айтмоқда'ning rasmi

Шанба куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти айни пайтда CОVID-19 дан шифо топган одамлар уни иккинчи марта юқтирмаслигига кафолат йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда таржумон.уз ёзмоқда

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ўз баёнотида коронавирусдан тузалган одамларга «иммунитет паспортлари» бермасликка чақирди. Чунки бундай ҳужжатга эга бўлган одамлар вирусдан сақланиш учун берилган умумий тавсияларга риоя қилмасликлари мумкин. Бу эса вирус тарқалиш хавфини янада оширади.

Ўтган ҳафта Чили касалликдан халос бўлган одамларга «соғлик паспортларини» беришни бошлашини маълум қилганди. Унга кўра, коронавирусни енгиб ҳаётга қайтган одамларнинг организми текширувдан ўтказилади. Агар уларнинг танаси вирусга қарши иммунитет ҳосил қилганлиги аниқланса, уларнинг ўз ишларини давом эттиришларига рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар