Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Латвиядаги вакалотхонаси Рига олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ва коронавирус пандемиясига қарши қўйилган чекловлар туфайли қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик талабаларга 128 евродан молиявий ёрдам берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, Латвия Республикасининг “CОВИД-19 тарқалиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар пайтида давлат муассасаларининг фаолияти тўғрисида” ги ва “Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам тўғрисида” ги қонунга киритилган янги ўзгартиришлар Рига олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ва коронавирус пандемиясига қарши қўйилган чекловлар туфайли қийин вазиятга тушиб қолган хорижий талабаларга имтиёзлар беришни кўзда тутади.
Рига ижтимоий хизматига фақат фавқулодда вазият туфайли асосий эҳтиёжларини қондира олмайдиган ва Рига ҳудудида доимий яшаш жойидан рўйхатдан ўтган хорижий талабалар мурожаат қилишлари мумкин. Бир марталик нафақа миқдори бир киши учун 128 еврони ташкил етади.
Инқироз нафақасини олиш учун чет эллик талаба фавқулодда вазиятлар пайтида чекловлар туфайли юзага келган қийинчиликлар тўғрисидаги аризани латиш тилида ёзиб топшириши керак.
Шунингдек, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини тўламаслик тўғрисидаги хабарни (агар талаба ишлаган бўлса) ва вазиятнинг мураккаблигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, шунингдек молиявий муаммоларни бошқа манбалар билан ҳал қилишнинг мумкин эмаслигини кўрсатадиган ҳужжатларни илова қилишингиз керак.
Aриза Рига ижтимоий хизматига қуйидагиларни кўрсатган ҳолда юборилиши керак:
Исм ва фамилияси;
Шахсий идентификация коди;
Рига ҳокимиятида эълон қилинган яшаш жой манзили;
Телефон рақами;
Иложи борича ҳал қилиниши керак бўлган муаммони батафсилроқ тасвирлаб берилиши керак;
Имзоланган ариза.
Бундан ташқари, аризада қуйидагилар бўлиши керак:
Имтиёз берилиши керак бўлган банк ҳисоб рақами;
Сўнгги 3 ой учун банк ҳисобварағидан кўчирма;
Фуқаролик ва миграция масалалари бўйича идоранинг вақтинча яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор нусхаси;
Олий ўқув юртидан олинган маълумотнома ёки талаба таҳсил олаётган ўқув юртининг аризасида кўрсатма.
Тайёрланган ҳужжатлар топширилиши мумкин:
• soc@riga.lv электрон почтаси орқали - барча ҳужжатларни илова қилинг ва ариза латиш тилида ёзилганлигига ва электрон имзо билан имзоланганлигига ишонч ҳосил қилинг;
• имзоланган қоғозли ҳужжатларни конвертда, маҳаллий хизматларнинг почта қутиси орқали ижтимоий хизматларга юборинг.
Илгари хабар қилинганидек, Элчихона ҳузурида Оператив штаб фаолият юритмоқда, унга қуйидаги боғланиш маълумотлари орқали мурожаат қилиш мумкин:
Манзил:Elizabetes iela 11, Centra rajons, Rīga, LV-1010
Телефон:
(371) 67 322 346,
(371) 67322424
Uyali telefon:
(371) 292 41 047.
Электрон почта манзили: səfirlik@uzbekistan.lv, consulate@uzbekistan.lv
"O'zbekiston havo yo'llari" AKning Rigadagi vakolatxonasi:
(371) 673 24 563






